Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда Гондурас президентининг акаси қўлга олинди

АҚШда Гондурас президентининг акаси қўлга олинди

Гондураснинг амалдаги президенти Хуан Орландо Эрнандес.

Гондураснинг амалдаги президенти Хуан Орландо Эрнандеснинг акаси Хуан Антонио Эрнандес Майамида қўлга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда. 

Президентнинг матбуот хизмати хабар қилишича, давлат раҳбари бундан хабардор ва бу ҳолатга ҳеч қандай таъсир ўтказиш нияти йўқ.

«Президент ва ҳукумат фуқаро Хуан Антонио Эрнандесга нисбатан ҳар қандай гондураслик каби, ҳар ким ўз ҳаракати учун ўзи жавобгарликка эга ва бу жавобгарлик ҳеч қачон бошқа инсонга юкланмайди, деган позицияда», - дейилади хабарда.

Мурожаатномада президентнинг акаси нима сабабдан қўлга олингани айтилмаган. Аммо ОАВда унинг наркотик моддалар савдосига аралашуви сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Президент акаси Майамидан Нью-Йоркдаги судга олиб борилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг