Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда вертолёт ҳалокатга учради, бир киши омон қолган

АҚШда вертолёт ҳалокатга учради, бир киши омон қолган

Фото: «Opoyi»

АҚШнинг Аляска штати Бьютт шаҳри яқинида вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат вакилларига асосланиб «Associated Press» агентлиги хабар берди.

Шанба куни номаълум сабабларга кўра қулаб тушган «Eurocopter AS50» вертолёти бортидаги беш киши ҳалок бўлган, биргина инсон омон қолган, уни оғир аҳволда шифохонага жойлаштиришган.

АҚШ транспортлар хавфсизлиги миллий кенгаши ҳалокат сабабларини ўрганмоқда. Ҳалокат юз берган ҳудуд бўйлаб парвозлар вақтинча тақиқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг