Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШнинг икки штатида хавфли вирус сабаб комендантлик соати жорий этилди

АҚШнинг икки штатида хавфли вирус сабаб комендантлик соати жорий этилди

АҚШда икки штат аҳолиси шарқий от энцефалити тарқалиши сабабли кечки пайт уйларини тарк этмасликка чақирилди. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.

Вермонт ва Массачусетс штатларида кечки оммавий тадбирлар одамларнинг ҳалокатли касалликка чалиниш хавфи туфайли бекор қилина бошлади. Бу вирусни чивинлар олиб юради.

Одамларда у миянинг шишишига олиб келиши ва ўлимга олиб келиши мумкин.

Маҳаллий соғлиқни сақлаш департаменти штатлар аҳолисига чивинлар фаоллигининг кучайиши даврида 18:00 дан 6:00 гача кўчага чиқмасликни тавсия қилди.

Шарқий от энцефалити асосан Америка Қўшма Штатларининг шарқий қисмида учрайди, аммо бошқа минтақаларда бу ҳолатлар fаниқланиши эҳтимолдан йироқ эмас. Эпидемиялар кўпинча чивин фаоллиги энг юқори бўлган иссиқ ойларда содир бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг