Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШнинг уч нашри президент Трампни судга берди

АҚШнинг уч нашри президент Трампни судга берди

Фото: Masa Media

АҚШнинг үчта етакчи оммавий ахборот воситалари — CNN, Politico ва MS Now — АҚШ президенти Доналд Трампга қарши судга даъво аризаси билан мурожаат қилишди.

Улар Трампнинг Оқ уйга киришни тақиқлаш ҳақидаги яқинда қабул қилган қарорига қарши чиқмоқдалар. Президент ушбу нашрларни АҚШ маъмурияти ҳақида ёлғон маълумотлар чоп этишда айблади.

​Қўшма баёнотда CNN, Politico ва MS Now «тақиқ Биринчи тузатишга тўғридан-тўғри ҳужум ва асосий конституциявий тамойилларни қўпол равишда бузиш» эканлигини таъкидладилар. Нашрлар Колумбия округи федерал судидан журналистларнинг Оқ уйга киришини дарҳол тиклашни сўрашмоқда.

​«Биз расмийларга Биринчи тузатиш ҳуқуқларимизни ҳимоя қилиш учун ушбу судга даъво аризаси бераётганимиз ҳақида хабар бердик. Биз ҳукумат матбуот нимани хабар қилиши ёки нашр этишини ҳал қилмаслиги керак деган тамойилга амал қиламиз», дейилади қўшма баёнотда.

​Оқ уй ва Доналд Трамп ҳали суд жараёни бўйича изоҳ беришмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг