Арчани ким ўғирлади?
Англиялик стюардесса Сара Ярдли зиёфат уюштириб ғафлатда қолди, унинг боғига ўғри тушди. Гап шундаки, зиёфат тугагач хайрлашиб кетаётган меҳмонлар мезбонга қўрқинчли хабарни етказишди. Яъни улар ҳовлидан бир одам қўлида арча билан чиқиб кетаётганини айтишди. Эртаси куни эрталаб аёл боғини кўздан кечириб, экилган арчалардан бири кесилганининг гувоҳи бўлди.
Сара бу воқеадан жуда ҳайратланган бўлсада ғазабланмаганини, хафа эмаслигини билдирди. Яъни унинг тан олишича, агар ундан пули йўқ одам арча дарахтини сўраса кесишга рухсат берган бўларди.
Aёлни қўшниларининг ҳамдардлиги янада ҳайратлантирди. Бир меҳрибон одам унга ҳатто ёш кўчат ҳам берди – ўн йилдан кейин боғда худди шундай арча дарахти ўсади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter