Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Асл муаммо қаерда: глобал исиш қайтадан ўрганилди

Асл муаммо қаерда: глобал исиш қайтадан ўрганилди

Фото: «Phys.org»

Халқаро олимлар гуруҳи океанлар карбонат ангидрид газини олдин ҳисобланганидан кўра кўпроқ ўзига сўриб олишини аниқлашди, деб хабар берди «Phys.org».

Авваллари атмосферага одамлар чиқарадиган карбонат ангидрид газининг тўртдан бир қисми океанларга тушади дейилган. Бироқ тадқиқотчилар ажраладиган ва денгизлар юзасида сўриладиган газ миқдорини қайтадан ўрганишди. Бунда океанлар устки қавати ҳарорати, сувининг шўрлик даражаси ва шамол тезлиги тўғрисидаги сунъий йўлдош маълумотларига таянилди.

Буни қарангки, ҳар йили уч миллиард тонна карбонат ангидрид гази атмосферадан олинаркан. Бу қазиб олинган ёқилғининг ёниши туфайли келиб чиққан эмиссиянинг учдан бир қисмини ташкил этади. Олимлар сўзига кўра, гарчи бунга ижобий жараён деб қаралса-да, аслида у океан шўрланишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида денгиз организмларининг қирилиб кетишига сабаб бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг