Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Асқар Акаевга нисбатан очилган жиноий иш тўхтатилди

Асқар Акаевга нисбатан очилган жиноий иш тўхтатилди

Фото: Известия

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари республиканинг биринчи президенти Aсқар Aкаевга нисбатан Қумтор конидаги коррупция бўйича қўзғатилган жиноят ишини тўхтатди.

Бу ҳақда «24.kg» агентлиги Қирғизистон Бош прокуратурасининг халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бўлими бошлиғи Aсилбек Aкматовга  асосланиб хабар берди.

«Aсқар Aкаевга нисбатан жиноий таъқиб, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича даъво муддати ўтгани муносабати билан тугатилди», — дейди Aкматов.

Aкаевга нисбатан мансаб ваколатини ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлик, 1992 йилда «Cамеcо» компанияси билан шартнома тузиш ва 2003 йилда «Қумтор» лойиҳасидаги коррупцион ҳолатлар бўйича жиноий очилганди. 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил августда Акаев узоқ йиллик қочқинликдан сўнг, ватанга келган ва корруциявий ҳолатлар бўйича амалдаги ҳукумат билан ҳамкорлик қилишинии очиқлаганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг