Асрнинг энг узун Ой тутилиши кузатилади

Шу йил 27 июль куни XXI асрнинг энг узун ой тутилиш ҳодисаси кузатилади. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Табиат ҳодисаси 1 соату 43 дақиқа давом этиши кутиляпти. Бунга сабаб сифатида Ойнинг Ер шаридан энг узоқ нуқтада бўлиши ҳамда Ер шарининг Ой устида меъёридан ортиқ майдонни эгаллаши кўрсатиляпти.
Бундай ғаройиб табиат ҳодисасини Африка ғарби, Яқин Шарқ, Европа ва Осиёнинг муайян ҳудудларида ва Австралияда кузатиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter