Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австралияда 5 метрли тимсоҳ тутилди

Австралияда 5 метрли тимсоҳ тутилди

Фото:«Xabar.uz»

Австралияда 5 метрли тимсоҳ тутилди. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.

Австралия Туризм департаментидан маълум қилинишича, тимсоҳ аҳоли гавжум соҳилга яқинлашишидан аввал тутиб олинган.

Ёши 60 дея тахмин қилинаётган, вазни 600 килограмм баҳайбат жонивор мамлакат шимолидаги Катрина дарёсида ушланган.

Охирги тутилган тимсоҳ 2010 йилдан бери таъқиб қилиб келинаётган эди.

2017 йили Катрина дарёсидан 371 та, бу йил эса 190 та тимсоҳ овланди.

Австралияда 150 минг тимсоҳ бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг