Бангладешда фабрика ёниб кетди, қирқ киши ҳалок бўлган
Бангладешдаги фабрикада содир бўлган ёнғинда 40 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Франс-Пресс агентлигига асосланиб РИА Новости хабар бермоқда.
Аввалроқ уч киши ҳалок бўлганлиги, 20 дан ортиқ киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилган.
Маҳаллий UNB агентлиги пайшанба куни пойтахт Даккадан 20 километр узоқликда жойлашган Нараянганж шаҳридаги етти қаватли завод биносини ёнғин қамраб олгани ҳақида хабар берган. Ўт ўчирувчилар жума куни эрталабга ҳам ёнғинни ўчиришда давом этган.
Жабрланганлардан бирининг агентликка айтишича, баъзилари бинонинг юқори қаватларидан сакраш натижасида яраланган.
Шунингдек, у жароҳатланганлар ва қурбонлар сони кўпайиши мумкинлигини таъкидлаган. Сабаби фабрикада етти-саккиз мингга яқин ишчи менат қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter