Байден нутқи давомида яна сўзларни адаштириб юборди

АҚШ президенти Жо Байден коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ҳақида нутқ сўзлаб, «салон» сўзи ўрнига «салун»ни ишлатиб, тутилиб қолди.
Қўшма Штатларда COVID-19га қарши кураш натижалари муҳокамасига бағишланган йиғилишда Байден Огаё штатидаги битта гўзаллик салонини мисол келтирди ва эмлаш дастурига Америка фуқаролари виждонан ёндашаётгани ҳақида гапирди.
«Салон директори ходимлари ва меҳмонлари эмланиши учун вақт ва куч сарфлади. Салундан чиқиш пайтида ходимлар ... Салун? Салон. Балки улар салунларга (Америка барларининг анъанавий номи – изоҳ) ташриф буюришади, мен билмайман. Аммо салоннинг чиқиш жойида ходимлар мижозлар ва уларнинг оила аъзоларига эмлаш учун рўйхатдан ўтишда ёрдам беришди», деди у кулиб.
Америка президентининг тўлиқ нутқи Оқ уй веб-сайтида эълон қилинди.
Эътиборлиси, Байден аввалги нутқлари давомида ҳам бир неча бор сўзларни адаштириб юборган ёки унутиб қўйган ҳолатлар кузатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter