Байден ўзига вице-президент топиб қўйди — «кичкина одам» учун довюрак курашчи
АҚШ президентлиги учун курашаётган Демократлар партияси вакили Жо Байден ўзи ҳокимият тепасига келган тақдирда вице-президент курсисига ким ўтиришини маълум қилди. Номзод — калифорниялик сенатор Камала Ҳаррис.
«Кичкина одам» учун довюрак курашчи, давлат лавозими учун энг муносиб инсонлардан бири, сайловлардаги дўстим Камала Ҳаррисни танлаш мен учун шараф», — деб ёзди Байден «Twitter»да.
Ҳаррис ҳам президентликка номзодини илгари сурганди, аммо праймериздан буёғига ўта олмади.
Байден президентликка кўтарилиб кетса, 55 ёшли Камала Ҳаррис партия етакчилигини ўз қўлига олиши кутилмоқда.
Қолаверса, мабодо келажакда Байденнинг режалари амалга ошса, Камала Ҳаррис ҳам вице-президент бўлган биринчи аёл, ҳам бу лавозимга келган илк қора танли сиёсатчига айланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter