Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байденга суиқасд тайёрлаган шахс ҳибсга олинди

Байденга суиқасд тайёрлаган шахс ҳибсга олинди

Фото: REUTERS

Канзас штатида яшовчи шахс АҚШ президенти Жо Байденга суиқасд уюштириш билан таҳдид қилганликда айбланиб, ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда Daily Beast.

Нашрнинг ёзишича, қўлга олинган Скотт Мерриман аввалроқ махфий хизматларга қўнғироқ қилиб, «президентни кўриш» учун Вашингтонга кетаётгани ҳақида хабар берган. У ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига Байденга одамлар «мамлакатдаги бўлинишдан тўйганини» айтиш учун Оқ уйга кетаётганини айтган. Мерриман, шунингдек, ўзининг Facebook саҳифасида бир қанча постлар ёзган.

Махфий хизмат ходимлари Мерриманни Канзасдан Мерилендга кетаётганида ҳибсга олишди. Унда ўқланган қирол борлиги аниқланган.

New York Post нашрининг ёзишича, унга нисбатан жума куни жиноий иш очилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг