Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байденнинг ити Оқ уйдан ҳайдалди

Байденнинг ити Оқ уйдан ҳайдалди

Байденнинг суюкли ити Оқ уй ходимларини тишлагани туфайли бошқа жойга юборилди, деб ёзади Fox News.

CNN телеканалида эълон қилинган лавҳадан кейин шундай қарорга келинган.

Қайд этилишича, «қўмондон» лақабли ит  Оқ уй ходимлари ва қўриқчиларини тишлаган. Йил бошидан буён итдан жами 11 киши жабр кўрган.

«Қўмондон»нинг қопоғонлиги ҳақида биринчи марта июль ойида хабар тарқалганди. Ўтган йили содир бўлган воқеалардан бирида махфий хизмат ходими елкаси ва сонидан ит тишлаб олгани учун шифохонага олиб кетилган.

«Қўмондон» Байденларнинг тажовузкор хатти-ҳаракатларини намоён этган иккинчи ити. АҚШнинг аввалги «биринчи ити» Оқ уйда бир неча марта тишлаш ҳолатларидан кейин дала ҳовлига юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг