Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Билл Гейтс сунъий интеллект ҳам йўқ қила олмайдиган уч касбни айтди

Билл Гейтс сунъий интеллект ҳам йўқ қила олмайдиган уч касбни айтди

Сунъий интеллект технологияларининг ривожи ортидан кўплаб касблар йўқ бўлиб кетади. Бу масалага Microsoft компанияси асосчиси, миллиардер Билл Гейтс The Tonight Show шоусидаги чиқишида тўхталган.

Гейтснинг фикрича, пессимистик тахмин ва фаразларга қарамай, уч касб эгалари – дастурчилар, энергетика ва биология бўйича мутахассислар хавотирланишмаса ҳам бўлади. Чунки уларнинг ўрнини сунъий интеллект эгаллай олмайди.

IT мутахассислари сунъий интеллект фаолиятини мувофиқлаштиради, биологлар илмий кашфиёт ва ихтироларга бошчилик қилади. Энергетика тизими ҳам шу қадар мураккабки, уни тўлиқ сунъий идрок бошқарувига топшириб бўлмайди.

Айни чоқда, миллиардер сунъий интеллект саноатдан тортиб қишлоқ хўжалигига қадар – кўплаб соҳаларда инсонларни меҳнат бозоридан сиқиб чиқаришига эътибор қаратган. У сунъий идрок равнақи ортидан меҳнат ҳафтаси 2-3 кунга қадар қисқаришини ҳам башорат қилган.

Сўнгги вақтларда ChatGPT сингари сунъий интеллект дастурларининг шиддат билан ривожланиши ортидан кўплаб соҳаларда иш ўринлари қисқариши, технологиялар инсонлар ўрнини эгаллаши ҳақидаги қизғин муҳокамалар кечмоқда.

Дунёнинг йирик давлатлари аллақачон бу борада кимўзар пойгага киришган.

Сунъий интеллект тиббиётда кўз кўриб қулоқ эшитмаган натижаларни кўрсатмоқда.

Хавотирли жиҳати, сунъий интеллект қисқа муддатда одамларни алдашни ҳам ўрганиб олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг