Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Билл Гейтс АҚШ жанубидаги энергетика инқирози «сабаби»ни айтди

Билл Гейтс АҚШ жанубидаги энергетика инқирози «сабаби»ни айтди

Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг сўзларига кўра, Техасдаги электр энергиясининг узилиши туфайли одамлар ҳалок бўлишининг олдини олиш мумкин эди.

Техас штати губернатори Грег Эбботнинг электр энергиясидаги узилишга шамол турбиналарининг музлаб қолганинини сабаб қилиб келтирганди. Гейтснинг сўзларига кўра, муаммонинг асл сабаби табиий газ асосида ишлаб чиқариладиган электр станцияларида бўлган.

«Бу ҳолат қайта тикланадиган энергия манбалари билан боғлиқ эмас. Воқеанинг асл сабаби об-ҳаво шароитларига мос бўлмаган табиий газ электростанцияларида. Улар бунинг олдини олиш имкониятига эга эдилар. Ечим учун албатта катта миқдорда пул керак эди... Натижада инсонлар жабр кўрдилар», - дейди Гейтс.

Ғайриоддий совуқ ва қорли об-ҳаво Қўшма Штатларнинг бир нечта минтақаларини қамраб олиши натижасида камида 58 киши қурбон бўлган. Техас энг кўп зарар кўрган штатлар қаторига киради. Рoweroutage.com порталининг маълумотларига кўра, ҳозирги вақтга келиб, мамлакатда 261,9 минг киши электрсиз қолмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг