Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биологлар: акула ва скатларнинг кўп турлари йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди

Биологлар: акула ва скатларнинг кўп турлари йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди

Биологлар океан ҳайвонларининг 31 туридан 24таси хавф остида эканлигини аниқладилар.

Халқаро денгиз биологлари фикрига кўра, океанлардаги акула ва скатларнинг кўп турлари йўқ бўлиб кетиш арафасида. «Nature» журналида чоп этилган илмий изланишлар натижасида ушбу турдаги ҳайвонот дунёсининг популяцияси 48 йил ичида 71 фоиздан кўпроқ камайганлиги ҳақида маълумот берилган.

Тадқиқот муаллифларидан бири Ник Дюлви жонзотлар популяциси кескин даражада паст эканини таъкидлаб ўтган. Унинг таъкидлашича, океан ҳайвонлари сони қуруқликдаги ҳайвонларга қараганда тезроқ камайиб бормоқда. Каркидонлар ва филлар бунга ёрқин мисол бўлиши мумкин.

Океан ҳайвонларининг йўқ бўлиб кетишининг асосий сабаби балиқ овлаш саноатининг фаол ривожланишидир, соҳа 50 йил ичида 18 бараварга ошган. Шу сабабли, акула ва скатлар яшаб қолиши учун балиқлар етишмайди. Бундан ташқари, акулаларнинг ўзи вақти-вақти билан балиқчиларнинг ўлжасига айланиб қолмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг