Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Биткоин қиймати 40 минг доллардан ошди

Биткоин қиймати 40 минг доллардан ошди

Фото: «The Last Futurist»

Кеча, пайшанба кунги савдоларда биткоин 40 минг доллардан қимматлашди. Бу ҳақда «CoinDesk» портали маълумотлари шоҳидлик беради.

Шу тарзда криптовалюта қиймати тарихий максимумгача янгиланди. Биткоин нархи 8,5 фоизга ўсиб, энг юқори чўққисида 40 013 долларни ташкил этган.

7 январга ўтар кечаси, Вашингтон (АҚШ)даги тартибсизликлар фонида, биткоин рекорди 36 470 долларгача чиққанди. Тонгда рекорд яна бир марта янгиланиб, 37 168 долларгача кўтарилган.

2020 йилнинг декабрь ойида жаҳон бўйича тахминан 19 миллионта биткоин мавжудлиги аниқланганди, 2021 йилда кўрсаткич 21 миллионга етиши кутилмоқда. Талаб таклифдан ошиб бораётгани боис, криптовалюта қимматлашда давом этади. Шунинг баробарида унутилган пароллар, майнинг машиналаридаги бузилишлар оқибатида уч миллиондан беш миллионгача биткоин йўқотилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг