Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бонгбонг» — Филиппин президентлигига асосий даъвогар, Мэнни Пакяо унга қарши...

«Бонгбонг» — Филиппин президентлигига асосий даъвогар, Мэнни Пакяо унга қарши...

Кичик Фердинанд Маркос

Филиппин Марказий сайлов комиссияси Кичик Фердинанд Маркосга қарши даъвони рад этганидан сўнг унинг 9 май куни ўтказиладиган сайловда қатнашиш имконияти жуда ошиб кетди, деб хабар берди «Reuters».

Президентликка номзод Фердинанд Маркос сўнгги солиқ ҳисоботини ўз вақтида топширмаганликда айбланган эди.

Ороллар мамлакатида «Бонгбонг» лақаби билан танилган Кичик Фердинанд Маркос — 20 йил (1965–1986 йиллар) ҳукм сурган диктатор-президент Фердинанд Маркоснинг ўғли. Катта Маркос ўз даврида фавқулодда ҳолат жорий этиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини жиддий чеклаб қўйганди.

Сўровномалар Филиппин федерал партияси томонидан номзоди илгари сурилган Кичик Маркос сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиқ овозини олиши мумкинлигини кўрсатяпти. Ушбу давлат сайлов тизимида сайловнинг иккинчи турини ўтказиш кўзда тутилмаган — биринчи турда ким энг кўп овоз тўпласа ўша президент бўлади.

«Бонгбонг»га муносиб рақиблар борми?

Рақиблар бор, аммо ҳаммаси «енгил вазнли»: мамлакат вице-президенти Мария Робредо, пойтахт Манила мэри Франсиско Морено, профессионал бокс бўйича жаҳон чемпиони Мэнни Пакяо ва бошқалар 9 май куни Кичик Фердинандга қарши сиёсий рингга кўтарилишади.

Сўровномада мутлақ устунлик Кичик Фердинанд Маркос томонида.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг