Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўрининг қотилини топганга 10 минг евро мукофот ваъда қилинди

Бўрининг қотилини топганга 10 минг евро мукофот ваъда қилинди

Фото:«Hurriyet»

Германия бўриларни асраш уюшмаси Саксония федераль бирлигида бўрини ўлдирган қотилни топган киши учун 10.000 евро мукофот ваъда қилди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар қилмоқда.

«DW» телеканали маълумотларига кўра, Германиянинг Бауцен шаҳри яқинидаги кўлда отиб ташланган бўри жасади топилган. Ваҳший жонивор 1 ёшли нар бўлиб, аввал отиб ташланган, кейин кўксига бетон парчаси боғланиб, сувга чўктирилган.

«Бу воқеа инсоннинг ваҳшийлашиб бораётганини кўрсатади», – дейди Бўриларни асраш уюшмаси раиси Бригитте Соммер.

Германия қонунларига кўра, қотил топилса, у 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Германия заминида 150 йил мобайнида бўриларни учратиш қийин эди. 2000 йилдан кейин Германияда яна бўрилар пайдо бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг