Борис Жонсон таътилдан эрта қайтмоқда...
Буюк Британия собиқ бош вазири, айни пайтда Доминикан Республикасида ҳордиқ чиқараётган Борис Жонсон, Лиз Трасснинг бугунги истеъфосидан сўнг, таътилини шошилинч тугатиб, қайтиш тараддудига тушди. Дўстларининг айтишича, у келаётган дам олиш кунлари Британияда бўлади.
Инглиз матбуоти хабарларига кўра, Жонсон уни яна Даунинг-стритда кўришни истаётган Консерватив партиядаги ҳамкасбларидан кўплаб хабарлар олган.
Аввалроқ The Times газетаси 6 сентябрда истеъфога чиққан Жонсон бугун ҳукумат раҳбарлигидан кетган Трасснинг ўрнини эгаллаш учун курашга қўшилиши ҳақида ёзганди.
Консерватив партиянинг янги етакчиси ҳамда Буюк Британия ҳукумати раҳбарлиги учун сайлов тезлаштирилган тартибда ўтказилади — 28 октябрда якунланиши керак. Янги бош вазир номини кечи билан 31 октябрда билиб оламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter