Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилияда от бир неча кун давомида уй томида жон сақлади

Бразилияда от бир неча кун давомида уй томида жон сақлади

Бразилияда сув тошқинлари оқибатида бир неча кун давомида бино томида жон сақлаган от қутқарилди. Отнинг қутқарилишини интернет фойдаланувчилари хавотир билан кузатиб, жониворга Карамело лақабини беришган.

Associated Press хабарига кўра, Бразилия жанубидаги кучли сув тошқини 100 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Сув босган ҳудудда томда жон сақлаган отни телевизион янгиликлар вертолёти суратга олган. Видео интернетда тез тарқалди.

Қутқарув операциясида иштирок этган Сан-Паулу ўт ўчирувчиларининг сўзларига кўра, жонивор заифлашган ҳолатда бўлган. Ветеринария шифокорлари томга чиқиб, отни тинчлантиришган, сўнг уни эсон-омон қуруқликка олиб чиқишган.

Қутқарув операцияси телевидение орқали жонли эфирда намойиш этилди. Карамело маҳаллий университетдаги ветеринария клиникасида шифокорлар назоратида бўлиб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг