Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару 27 йилга қамалди

Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару 27 йилга қамалди

Болсонару бир ойдан кўпроқ уй қамоғида бўлган (3 сентябрдаги сурат). Адвокатнинг айтишича, у соғлиғидаги муаммо туфайли судга боролмади.

Фото: EPA

Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару 27 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бразилия Олий суди судлов ҳайъати Болсонаруни 2022 йилги сайловдаги мағлубиятдан сўнг ҳарбий тўнтариш уюштиришда айбдор деб топди.

Олий суднинг беш судясидан тўрт нафари 70 ёшли Болсонаруни айбдор деб топди у 2022 йилги сайловда ҳозирги президент Луис Инасио Лула да Силвага ютқазиб қўйганидан сўнг ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун фитнага раҳбарлик қилган.

Гарчи фитна ҳарбийлар томонидан етарлича қўллаб-қувватланмаса ҳам, 2023 йил 8 январ куни Болсонару тарафдорлари ҳукумат биноларига бостириб киришга муваффақ бўлишган буни судялар ҳисобга олишди.

Судялардан бири Болсонаруни оқлади, охирги судя эса узоқ ўйлаб сўнг қарорини эълон қилди, аммо бунгача кўпчилик (уч нафар судя) овози йиғиб бўлинганди.

Судя Кармен Люсиянинг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. У Болсанаруни давлат тўнтаришини уюштиришга уриниш, қуролли жиноий ташкилотга раҳбарлик қилиш, демократик тартибни зўравонлик билан бекор қилишга уриниш ва 2023 йил 8 январда пойтахт Бразилиа биноларига бостириб кириш пайтида мулкка зарар етказиш билан боғлиқ яна иккита айблов барча беш банд бўйича айбдор деб топди.

Кармен Люсия.
Фото: Reuters 

Ҳозирда уй қамоғида сақланаётган Жаир Болсонару айбловларни доим рад этиб келган. Собиқ президентнинг ҳимоячилари апелляция бериши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг