Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британия Россияга қарши янги санкциялар қўллади

Британия Россияга қарши янги санкциялар қўллади

Фото: EPA / UPG

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Россияга қарши янги санкциялар қўлланилишини маълум қилди.

Санкциялардан бири «Аэрофлот»га қаратилган: Россиянинг энг йирик авиакомпаниясига Қўшма Қиролликка парвоз қилиш тақиқланди.

Россиянинг давлат иштирокидаги йирик банки — ВТБ ҳам қора рўйхатда — унинг барча активлари музлатилди.

Санкциялар қўлланилиши фонида ВТБ акциялари 42 фоизга, «Аэрофлот»ники 30 фоизга қулади. Умуман олганда, Россиянинг деярли барча компаниялари қимматбаҳо қоғозлари Лондон биржаларида қуламоқда.

Санкциялар билан россияликлар Буюк Британиядаги ҳисобларда сақловчи маблағлар миқдорига ҳам чеклов киритилмоқда.

Россиянинг йирик авиасозлик компанияси — ОАК, йирик кемасозлик компанияси — ОСК, «Ростех» давлат корпорацияси ҳам санкцияга тушди.

Шахсий санкциялар: Кирилл Шамалов (Владимир Путиннинг  собиқ куёви), Юрий Слюсарь (ОАК бош директори), Денис Бортников (ВТБ банки президентининг ўринбосари, ФХХ раҳбарининг ўғли), Пётр Фрадков (ташқи разведка хизмати собиқ раҳбари). Аввалроқ АҚШ ҳам ушбу шахсларга нисбатан санкциялар жорий этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг