Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари коронавирусни юқтириб олди

Британия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари коронавирусни юқтириб олди

Фото: «News.ru»

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирининг беморлар хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари Надин Доррис коронавирусни юқтириб олганини маълум қилди.

«Таҳлил натижаларига кўра менда коронавирус аниқланганини тасдиқлайман. Бу ҳақда мени хабардор қилишган заҳоти барча зарур чораларни кўриб, уйимдан чиқмай ўтирибман», — дейди Доррис. У Британия парламент аъзоларидан биринчи бўлиб коронавирусни юқтирди.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Англия жамоат саломатлигини сақлаш бошқармаси унинг алоқаларини батафсил ўрганишга киришган.

Доррис Жамоат саломатлигини сақлаш бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш миллий хизматига «ёрдам ва маслаҳатлари» учун миннатдорчилик билдирган.

Британия ОАВ маълумотларига кўра, Доррис ўтган пайшанба куни Британия бош вазири қароргоҳида қабулда иштирок этган, кейинги куни ўзини ёмон ҳис қила бошлаган.

«РИА Новости»нинг хабарига кўра, Буюк Британияда коронавирусни юқтирганлар сони бир кеча-кундузда 54 кишига кўпайиб, 373 нафарга етган. Жами олти киши ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг