Британия ва Германия хавф туғилганда ўзаро ёрдам кўрсатиш бўйича келишувни имзолади

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Германия канцлери Фридрих Мерц ҳарбий ҳужум содир бўлган тақдирда ўзаро ёрдам кўрсатиш мажбуриятларини ўз ичига олган келишувни имзолади, деб хабар бермоқда Ғарб ОАВлари.
"Шартнома нафақат эришилган ютуқларни, балки бизнинг умумий тарихимизни ҳам ифодалайди", - дея Стармер сўзларини келтиради Bloomberg.
"Бу умумий муаммоларни ҳал қилиш ва умумий манфаатларга сармоя киритиш, олдинга силжиш имкониятини берувчи келишувдир", - дея қўшимча қилди у.
Стармер офисининг хабар беришича, Берлин ва Лондон келишув доирасида 2000 км дан ортиқ масофага учадиган Deep Presicion Strike ракета тизимини биргаликда ишлаб чиқмоқчи.
Ҳужжатда ноқонуний миграция, савдони ривожлантириш ва инфратузилма масалалари ҳам кўриб чиқилган.
Германия Буюк Британияга ноқонуний миграцияни осонлаштиришни олдини олиш мажбуриятини олади, йил охиригача қабул қилинадиган қонунчиликка ўзгартиришлар киритилади. Бундан ташқари, келишув Буюк Британия ва Германия ўртасида мактаб гуруҳлари учун визасиз режимни таъминлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter