Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британиялик ўқувчилар атайлаб йўталгани учун жазоланади

Британиялик ўқувчилар атайлаб йўталгани учун жазоланади

Фото: «Farrellpediatrics.com»

Буюк Британияда ўқувчилар учун жўрттага йўталиш ва коронавирус ҳақида ҳазил қилишни тақиқловчи янги юриш-туриш қоидалари жорий этилди, деб ёзади «Daily Mail».

Нашр янгидан-янги ғалати қоидаларни жорий этган ўқув муассасаларини мисол тариқасида келтирган. Мана, масалан, Гастинг мактабида «атайлаб ва ёмон ниятда» йўталиш ёки аксириш, пандемия ҳақида ҳазил-мутойиба қилиш ва бошқа одамлар билан алоқада бўлиш тақиқланади. Лондондаги яна бир ўқув муассасасида «жўрттага йўталганлик» учун, ҳатто, мактабдан ҳайдалиш ҳам ҳеч гап эмас.

Бундан ташқари, ўқувчилар ҳожатхонага боришда янги қоидаларга мослашишига тўғри келади. Дербидаги мактаблардан бирида ҳар бир синф учун алоҳида ҳожатхона ажратилган. «Бегона»ларнинг ҳожатхонасига бориш жиддий айб ҳисобланади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйича 25 миллиондан ортиқ коронавирус ҳолати қайд этилган бўлиб, 846 мингдан ортиқ киши вафот этди.

Буюк Британияда тахминан 334 минг киши коронавирус инфекциясини юқтириб олган бўлиб, 41 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг