Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чеченистонда эркаклар нега ўғирланяпти? Рамзан Қодиров баёноти ортида сир яширинган эдими? (видео)

Чеченистонда эркаклар нега ўғирланяпти? Рамзан Қодиров баёноти ортида сир яширинган эдими? (видео)

Фото: YouTube

Россияда сафарбарлик эълон қилиниши ортидан Чеченистонда хорижий паспорт олиш учун ариза бераётган йигитлар ўғирланмоқда.

Одам ўғирликлари ҳақида «Дождь» телеканали хабар берган. Бошловчининг таъкидлашича, миграция бўлимида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш идоралари олдида узундан-узун навбатлар пайдо бўлган. 2003 йилда туғилган, яъни 19 ёшли йигит ана шундай жараёнда ғойиб бўлган. Кейинчалик маълум бўлишича, у Грознийдаги ички ишлар бўлимида қонунга хилоф тарзда ушлаб турилибди. 

Инсон ҳуқуқлари фаоли Абубакар Янгулбаев Чеченистонда хорижий паспорт расмийлаштиришни истаган эркакларнинг йўқолиш ҳолатлари кам эмас, дейди.

«Маҳаллий ички ишлар бўлимларига сафарбарликка жалб этиладиганларгина эмас, балки келажакда чақирилиши мумкин бўлган кишиларни ҳам олиб кетишяпти. Бунда, айниқса, Чеченистон ҳисобидан чиқиб, доимий яшаш жойи пропискасини бошқа минтақада расмийлаштирган эркакларга кучли эътибор қаратиляпти».

Инсон ҳуқуқлари фаоли бу воқеалар Рамзан Қодиров сафарбарлик чеченларга алоқаси йўқлиги ҳақидаги баёнотининг эртаси кунидан пайдо бўлганини таъкидлайди. Бу бошқа ҳудудларга чиқиб кетган чеченистонликлар қайтиб келиши орқали уларни топиш ва урушга йўллашга қаратилган, деб ҳисоблайди ҳуқуқшунос.

«Республикадан чиқиб кетган кишиларнинг қариндошларига босим кўрсатиш ҳам ўз натижасини берди. Бундай ҳолатлар деярли барча туманлар бор. Масалан, Шатой ва Грозний туманлари мажлислар залида одамларни тўпладилар. Хорижий паспорт олиш илинжидаги кишилар «ҳеч ким республикани тарк этишга ҳаққи йўқ», деб огоҳлантирилган. Фуқаролар чақириқ қоғози ва турли ҳужжатларни имзолашга мажбурланган. Шундан кейин гўё улар тилхат асосида назорат олингандек таассурот қолдирадилар. Гарчи бунда ҳеч бир қонуний асос йўқ. Лекин, қўрқишса-қўрқишмаса бу усул руҳан натижа беради», — дейди Янгулбаев.

Абубакар Янгулбаевнинг маълумотига кўра, йигитларни хорижий паспорт расмийлашиш учун турган навбатлардан олиб кетишган, «Худди митингларда полициячилар келиб фуқароларни олиб кетган каби», дейди у. Фуқаролардан оддий Россия паспортини ҳам олиб қўйишгач, табийки, булар хорижий паспорт ҳам ололмайди.

Маълум бўлишича, Чеченистонда хорижий паспорт олиш учун ариза беришга улгурган кишиларнинг махсус рўйхати тузилган. «Улар Чеченистон ва Қодиров учун ашаддий қочқин ҳисобланади, айнан улар урушга махсус бўлинма орқали биринчилардан бўлиб жўнатилади. Бу очиқ буйруқ», давом этади ҳуқуқ фаоли.

Урушга боришни истамаган инсонлар нима қилиши керак? Мурожаат қилинаётганларга қандай жавоб бериляпти?

Абубакар Янгулбаев унга, урушга қатнашишни истамаётганлар учун Россия ва Молдова ҳудудида бошпана ташкил қилингани маълум қилинганини айтади. Юрист ана шу паноҳгоҳлар ҳақида эълон тарқатиб боряпти экан.

«Милицияга мурожаат қилиш эса бутун Россия бўйича ишламайди. Энг муҳими, одамлар тушуниши керак бўлган гап — ҳатто чақирув қоғози билан ҳам сизни ҳеч ким қамоққа ўтқазолмайди. Агар сиз уйда қолиб, қўлингизга автоматни олмас экансиз, Россия-Украина уруши эътиқодингизга қарши экани, Украина сизга ўқ отмагани ва бирор ёмонлик қилмагани, урушга боришни истамасликни айтсангиз, сизни ҳеч ким мажбуран урушга ҳайдай олмайди. Жуда бўлса, қамаши мумкиндир, қамоқхонада эса ҳаммага жой етмайди. Бунинг учун ҳеч кимни ўлдиришмаган».

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг 14, 15 ва 16 ёшли ўғиллари урушга юборилишини айтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг