Дафн этилган 92 ёшли эркак 20 кундан сўнг «жонланди»
Португалияда 92 ёшли эркак ўзининг дафн маросимидан сўнг тирик ҳолда топилди, дея хабар бермоқда «Euro Weekly News» газетаси.
Кекса киши Оливейра-ди-Аземейш шаҳар шифохонасига нафас олиш йўллари касаллиги билан ётқизилгач, у ерда икки ой даволанган. Афсуски, у муолажа пайтида коронавирусга чалиниб қолган.
10 январь куни шифохона ходимлари унинг оиласидагиларга қариндоши вафот этгани тўғрисида хабар беришди. Икки кундан сўнг уни дафн этишди. COVID-19 тарқалишининг олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирлар туфайли оила дафн маросимида иштирок эта олмади. Бироқ орадан 20 кун ўтгач улар қариндоши тирик эканлигидан хабар топишди. Маълум бўлишича, шифокорлар уни бошқа марҳум билан адаштириб қўйишган.
Эркакнинг қариндошлари шифохона келгусида бундай хатога йўл қўймаслигидан умид қилишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter