Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик 5 кило тилла билан қўлга тушди

Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик 5 кило тилла билан қўлга тушди

Деҳли халқаро аэропортида божхоначилар Дубай йўналиши бўйича учиб келган икки Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Улар олтин қуймалари контрабандасида гумон қилинмоқда.

Маҳаллий божхона органи хабарига кўра, ўзбекистонликлар 6 май куни Индира Ганди халқаро аэропортига етиб келганларида, аввалроқ қўлга киритилган маълумотлар асосида, дарҳол қўлга олинган.

Уларнинг юклари кўздан кечирилганда, умумий оғирлиги 5 килограмм бўлган бешта олтин қуйма топилган. Декларация қилинмаган юк мусодара қилиниб, йўловчилар ҳибсга олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг