Ҳаррис — Демократлар партиясидан президентликка расман номзод
Расмий овоз бериш якунларига кўра, АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис ноябрда бўлиб ўтадиган сайловда Демократлар партиясидан давлат раҳбари лавозимига номзод этиб тасдиқланди, деб хабар берди CNN.
АҚШда президентлик сайлови 5 ноябр куни бўлиб ўтади. Жо Байден 21 июл куни сайловолди курашидан чиққанини эълон қилганидан сўнг, вице-президент Камала Ҳаррис Демократик партиядан президентликка номзод бўлди.
Аввалроқ мустақил номзод Роберт Кеннеди Республикачилар партияси номзоди Доналд Трампни қўллаб-қувватлаши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter