Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Дўзах қудуғи»: Мосулдаги ИШИД қурбонларининг жасадлари эксгумация қилина бошлади

«Дўзах қудуғи»: Мосулдаги ИШИД қурбонларининг жасадлари эксгумация қилина бошлади

Ироқнинг Мосул шаҳри Талафар тумани яқинида жойлашган ва терор ташкилоти ИШИДнинг қўл остида  бўлган ҳудуддаги жамоа қабристонидан 2014-2017 йиллар оралиғида ўлдирилган ва барчаси талафарлик туркманлар эканлиги тахмин қилинган фуқароларнинг жасадларини эксгумация қилиш ишлари бошланди.

Йиллар давомида бедарак йўқолган қариндошларидан бирор бир хабар ололмаган минглаб Ироқ туркманлари яқинларининг жасадларини ИШИДнинг «қирғин чуқури»дан олиб чиқилишини кутмоқда.

Чуқурлиги 100 метрдан ошиқ, маҳаллий халқ томонидан «Аллав Антер» – «Дўзах қудуғи» номи билан танилган мазкур чуқур Талафар туманидан тахминан 10 километр жанубда жойлашган.

ИШИД 2014 йил 9 июн куни ҳудудни ўз назорати остига олганидан кейин минглаб одамларни қатл қилиб, ушбу чуқурга ташлади.

Туркманларнинг хабар беришича, ИШИД томонидан ўғирлаб кетилган қариндошлари ушбу чуқурга ташланган ва оқибатлари нима бўлганлиги маълум бўлмаган.

Туркман муассасалари, уюшмалари ва нодавлат ташкилотлари ташаббуси билан 10 йилдан кейин Ироқ ҳукумати томонидан бу катта қабр очилди ва жасадлар эксгумация қилина бошлади.

Туркманэли Ҳамкорлик ва маданият жамғармаси раҳбари Турҳан Кетене, «Анадолу» агентлиги мухбирига берган баёнотида, ИШИД ташкилоти томонидан катта қабрга айлантирилган бу чуқурда 1000 дан ортиқ Талафар туркманининг жасади борлигини билдирди.

Кетене, ИШИД ташкилоти 2014-2017 йиллари орасида ҳудудни назорат остига олганлигини, Талафардан минглаб туркманни ўғирлаб кетганини ва уларнинг тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини билдирди.

Ҳукумат ходимларига 6 йил аввал чуқурнинг катта қабр эканлигини маълум қилган Кетене, яқинда бошланган жасад қолдиқларни олиб чиқиш жараёнининг давом этишини билдириб ўтди.

ИШИДнинг бу ерда инсониятга қарши оммавий қотиллик қилганини эслатган Кетене, шунингдек, Халқаро инсон ҳуқуқлари декларациясига кўра жасадни қазиб чиқариш ишларининг тўхтатилмаслигини ва йўқолган минглаб инсоннинг жасадларининг энг қисқа вақт ичида олиб чиқилишини яна бир бор таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг