Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг бой аёллари қандай кўринишга эга?

Дунёнинг энг бой аёллари қандай кўринишга эга?

Фото: «Afa.com.ua»

Эҳтимол, бу аёллар голливуд юлдузлари каби таниқли эмасдир. Лекин уларнинг машҳурлик борасидаги камчилигини банк ҳисоб рақамидаги ноллар сони ортиғи билан тўлдиради, деб ёзади «Рамблер». Қизиғи шундаки, уларнинг кўпчилиги шунча бой бўлишига қарамай, қиммат турувчи муолажа ва пластик операцияларга миллионлаб маблағ сарфлашмайди. Балки, уларнинг бунга вақти йўқдир. Ёки улар ўзларини қандай бўлса, шундайлигича ёқтиришар?


Сюзанна Клаттен

57 ёшли Клаттен йирик фармацевтика компаниясининг 51 фоиз акцияси ва «BMW» автоконцернининг 50 фоиз акциясини қўлга киритгач Германиянинг энг бой аёлига айланди. Клаттен мол-мулкини йилдан-йилга кўпайтириш билан овора: асло тўхташ нияти йўқ.


Жина Райнхарт

Австралиянинг энг бой хоними отасидан ер ости бойликларини қазиб олувчи компанияни мерос қилиб олгач машҳур бўлиб кетди. Фақат Райнхарт ғалаба нашидасини суриб ётмасликка қарор қилди. Чунки у компанияни зудлик билан инқироз ёқасидан олиб чиқиши зарур эди. У буни уддалади, мол-мулкини икки баравар кўпайтириб олди.


Жаклин Марс

Франклин Марснинг невараси, жаҳонга машҳур «Mars Incorporated» қандолат компанияси асосчиси ҳозирги кунда АҚШнинг энг бой аёли ҳисобланади. «Шоколадли батончалар қироличаси»нинг мол-мулки қарийб 20 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ҳолдан тойдирувчи бизнесга қарамай, Жаклин хайр-саҳоват билан фаол шуғулланяпти. Шунингдек, иложи борича кўпроқ вақтини оиласи ила ўтказишга қарор қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг