Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг кекса аёли туғилган кунини нишонлади

Дунёнинг энг кекса аёли туғилган кунини нишонлади

Испаниялик дунёдаги энг кекса аёл ўзининг 117 ёшини нишонлади ва узоқ умр кўриш сирлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Guinness World Records хабар бермоқда.

Мария Браняс Морера 1907 йил 4 мартда Калифорниянинг Сан-Франсиско шаҳрида туғилган. Саккиз ёшида у оиласи билан Испанияга кўчиб ўтди ва Каталонияда бутун умрини ўтказди.

Аёл испан гриппи пандемиясидан, шунингдек, Испания фуқаролар урушидан омон қолган, унинг сўзларига кўра, у бу воқеалар ҳақида «жуда оғир хотиралар» га эга. Морера шифокор Жоан Море билан турмуш қурган, унинг уч фарзанди бор эди. Аёл 1976 йилда бева қолган, якка ўғлидан ҳам айрилган.

Морера 2023 йил январь ойида Гиннеснинг рекордлар китоби томонидан дунёдаги энг кекса одам сифатида тан олинган. Айни пайтда аёл тарихдаги энг кекса одамлар рўйхатида 12-ўринни эгаллаб турибди, 118 ёшга тўлганда эса бешинчи ўринга кўтарилади.

Ёши катта бўлишига қарамай, ўзини яхши ҳис қилади. У омад ва яхши генетикадан ташқари, узоқ умр кўришнинг асосий сирлари сифатида — тартиб, хотиржамлик ва оила ҳамда дўстлар билан мустаҳкам алоқаларни санайди. Бундан ташқари, у узоқ умр кўргани сабабини табиатда кўп вақт ўтказиши, ташвиш ва афсусланмасдан яшагани, кўп ижобий ҳис-туйғуларни бошдан кечирганию, ёмон одамлардан узоқлашгани билан изоҳлайди.

Қайд этилишича, Мореранинг эшитиш қобилиятини қисман йўқотиши ва ҳаракатдаги қийинчиликлардан ташқари, жисмоний ва руҳий саломатлиги билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг