Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЕИ мамлакатлари Россияга қарши санкциялар пакетини бир овоздан қабул қилди

ЕИ мамлакатлари Россияга қарши санкциялар пакетини бир овоздан қабул қилди

Фото: «Утро»

ЕИ мамлакатлари Россияга катта зарар етказадиган санкциялар пакети қабул қилинишини бир овоздан ёқлади, деди ташкилотнинг хорижий ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел.

Боррелнинг айтишича, Донбасснинг мустақиллиги учун овоз берган Госдума (Давлат думаси)нинг 351 нафар депутати Европа иттифоқи қора рўйхатига киритилди.

Россиянинг Донбассдаги амалиётларини молиялаштираётган 27 жисмоний ва юридик шахс, жумладан, банк ва ташкилотлар ҳам қора рўйхатга киритилган.

РФ президенти ЕИ санкциялар рўйхатига киритилмаган.

Боррел Германия «Шимолий оқим-2» газ қувурини сертификатлашни тўхтатганини олқишлади.

Европа иттифоқи Россияни музокаралар столига қайтариш учун, жумладан, БМТ ва ЕХҲТ доирасида, дипломатик босимни кучайтиришда давом этади, деди Боррел.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг