Эль-Ниньо бошланмоқда: Ерда энг иссиқ кун қайд этилди
Метеорологларнинг хабар беришича, 2023 йил 3 июл, душанба тарихдаги энг иссиқ кун бўлди – ўша кунги бутун сайёрадаги ўртача ҳарорат етти йил олдин ўрнатилган рекордни янгилади.
АҚШнинг «Атроф-муҳитни прогнозлаш миллий марказлари» давлат агентлиги олимлари томонидан эълон қилинишича, 3 июл куни ўртача глобал ҳарорат Цельсий бўйича 17,01 даражага етди. 2016 йилнинг августида қайд этилган аввалги рекорд 16,92 даража эди.
Олимларнинг фикрича, парланиш туфайли умумий иқлим ўзгариши ва Эль-Ниньо табиий ҳодисасининг бошланиши ҳозирда янги ҳарорат рекордларини ўрнатишга олиб келади.
Бу йил Испанияда ва кўплаб Осиё мамлакатларида баҳорги рекорд иссиқлик кузатилди, кейин дунё океанининг турли қисмларида, масалан, Шимолий денгизда сув ҳароратининг аномал кўтарилиши кузатилди. Июн ойида рекорд даражадаги иссиқлик Хитойнинг шимоли-шарқини қамраб олди: Пекинда 60 йил ичида биринчи марта 41+ қайд этилди.
Reuters маълумотларига кўра, Антарктидада, Украинанинг «Академик Вернадский» станциясида июл ойида янги рекорд қайд этилган – Цельсий бўйича плюс 8,7 даража. Антарктидада ҳозир қиш. Тўғри, Украина станцияси Жанубий қутбдан анча узоқроқда жойлашган.
Олимларнинг аниқлик киритишича, 3 июл куни 1979 йилдан бери об-ҳавонинг сунъий йўлдош орқали кузатилиши бошланганидан бери энг иссиқ кун бўлган. Аммо улар бу XIX аср охиридан бери олиб борилган мунтазам илмий кузатишлар тарихида ҳам рекорд эканлигига аминлар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter