Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эмомали Раҳмон 9 май куни Москвага боради

Эмомали Раҳмон 9 май куни Москвага боради

Фото: ASIA-Plus

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 9 май куни Москвадаги ғалаба байрамида иштирок этади. Бу ҳақда қўшни мамлакат президенти ижро аппаратидаги манба хабар берган.

РИА Новостига маълум қилинишича, Эмомали Раҳмон, Владимир Путиннинг таклифига кўра, Москвадаги ғалаба байрамида ҳамда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида қатнашади.

Шундан келиб чиқиб, Душанбедаги ғалаба байрами тадбирлари 8 май санасига кўчирилган.

Шунингдек, Москвадаги 9 май парадини Путиннинг ёнида томоша қилишга Лаос президенти Тхонглун Сисулит ва Гвинеи-Бисау президенти Умару Сисоку Эмбало келиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг