Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди Хитой ҳам Марсни «забт» этишни бошлади

Энди Хитой ҳам Марсни «забт» этишни бошлади

Фото: ТАСС

Хитойнинг Марсда изланишлар олиб бориш мақсадида учирган «Тианвэн-1» ҳаво кемаси муваффақиятли қўнди. Бу ҳақда Синхуа ахборот агентлигига таяниб ТАСС хабар бермоқда.

Агентлик хабарига кўра, Хитой биринчи марта бошқа сайёрага космик кемасини қўндирди.  «Чжужун» деб номланган Марсоход тупроқ, ионосфера ва сайёра иқлимини ўрганади.

«Тианвэн-1» автоматик сайёралараро станцияси 2020 йил 23 июлда Хитойнинг жанубидаги Хайнан провинциясида жойлашган Венчан космодромидан «Чанчжэн-5» ракетаси ёрдамида фазога учирилган эди. Феврал ойида у Марс орбитасига етиб борди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг