Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрдўғон 2023 йилда Ойга боришга ваъда берди

Эрдўғон 2023 йилда Ойга боришга ваъда берди

Фото: «Zen.yandex.ru»

Туркия 2023 йил охиригача Ойга космик кемани экспедицияга юборади, у қаттиқ қўнишни амалга оширади. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон янги Миллий космик дастур тақдимотида айтиб ўтди, дея хабар берди Anadolu ахборот агентлиги.

«Бизнинг мақсадимиз — 2023 йил охирида республиканинг 100 йиллиги шарафига Ойга қаттиқ қўнишни амалга ошириш. Бу биринчи қадам. Иккинчи босқич — юмшоқ қўниш. Муҳандисларимиз Ойга аппаратни тушира олишига ишонаман», — дея таъкидлади президент.

Дастур, шунингдек, метеорологик сунъий йўлдошларни ривожлантириш ва космик соҳа учун кадрлар тайёрлашни ўз ичига олади. Эрдўғон Aнқара сунъий йўлдошлардан олинган маълумотлар хавфсизлигини таъминлашига ваъда берди.

Январь ойи охирида Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск телефон орқали Эрдўғон билан суҳбатлашгани ҳақида хабарлар тарқалди. 8 январь куни SpaceX Falcon 9 ракета ташувчисини Туркиянинг Turksat 5A алоқа сунъий йўлдоши билан учирди. Рақамли телевидения ва кенг қамровли Интернет хизматларини кўрсатишга мўлжалланган сунъий йўлдош 2021 йилнинг иккинчи ярмида иш бошлайди. Бу орбитадаги тўртинчи турк космик кемаси бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг