Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Агар зарбалар давом этса...»: Эрон жиддий огоҳлантириш билан чиқди

«Агар зарбалар давом этса...»: Эрон жиддий огоҳлантириш билан чиқди

Фото: Интерфакс

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси агар АҚШнинг Эронга қарши ҳужумлари давом этса, «тўлиқ кўламли ҳужум операциялари»ни бошлашга ваъда берди. Бу ҳақда IRIB давлат телеканали хабар берди.

«Агар АҚШ ҳужумлари яна икки-уч кун давом этса, биз тўлиқ кўламли ҳужум операцияларини бошлаймиз», деди корпуснинг юқори лавозимли амалдори ва Эрон Олий раҳбарининг маслаҳатчиси Моҳсин Ризоий. 

У Яқин Шарқнинг ҳеч бир мамлакати Эроннинг ҳужумкор ҳаракатларидан ўзини ҳимоя қила олмаслигини таъкидлади. 

Аввалроқ, Яқин Шарқдаги АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эронга қарши янги ҳужумлар тўлқини бошланганини эълон қилган эди.«Бу ҳужумлар Бош қўмондоннинг кўрсатмаси бўйича Эроннинг ҳарбий имкониятларини янада пасайтиришга қаратилган», дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг