Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон президенти ҳалок бўлган вертолёт ҳақида тафсилотлар пайдо бўлди

Эрон президенти ҳалок бўлган вертолёт ҳақида тафсилотлар пайдо бўлди

Фото: West Asia News Agency/Reuters

The Washington Post ёзишича, Эрон президенти Иброҳим Раисийни олиб кетаётганда ҳалокатга учраган вертолёт (Bell 212) АҚШда ишлаб чиқарилган.

«Bell 212 вертолёти Вьетнам уруши пайтида фойдаланилган Huey ҳарбий вертолётининг фуқаролик мақсадларига мўлжалланган версияси бўлиб, бутун дунёда ҳарбийлар ва компаниялар томонидан кенг ишлатилади», — деб ёзди газета.

Мақолада келтирилган Skybrary авиация маълумотлари базаси маълумотларига кўра, ушбу модел икки парракли ва икки моторли, ўрта туркумга мансуб, 15 кишигача олиб учувчи вертолёт саналади.

Фото: Azerbaycan24.com

Нидерландиянинг Scramble авиация сайти маълумотларига қараганда, Эрон ҳарбий-ҳаво кучлари ихтиёрида 5 та Bell 212 вертолёти бўлган, ҳалокатга учраган вертолёт шуларнинг бири эди. Шунинг баробарида, Эрон рўйхатида турган Bell 212 вертолётларининг ўртача ёши — 35 йил бўлиб, мамлакатга қўйилган халқаро санкциялар туфайли уларга хизмат кўрсатиш қийинлашган эди.

Ушбу вертолётларни 1960-йиллардан ишлаб чиқаришни бошлаган Bell Helicopter компанияси (ҳозир Bell Textron деб номланади) Эронда ҳалокатга учраган вертолёт ҳақида жуда оз маълумотга эгалигини The Washington Post газетасига маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг