Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон қонунчилари МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатишга доир ҳужжатни маъқуллади

Эрон қонунчилари МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатишга доир ҳужжатни маъқуллади

Эрон парламенти Теҳроннинг МАГАТЭ билан ҳамкорлигини тўхтатувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар мамлакат парламенти матбуот котиби Алиризо Салимийга таяниб ёзмоқда.

Маълумот учун, Эрон мазкур ташкилотга 1958 йилдан буён аъзо. Шу кунга қадар МАГАТЭдан чиқиб кетган ягона давлат КХДР бўлиб, 20 йиллик аъзоликдан сўнг, 1994 йилда ташкилот билан ҳамкорлигини тўхтатган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 июнь куни МАГАТЭ раҳбари Рафаэл Гросси АҚШ ва Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужумидан сўнг айрим тузилмалар ичида маҳаллий радиоактив ва кимёвий чиқиндилар қайд этилгани, бироқ бу иншоотлардан ташқарида радиация даражаси ошмаганини маълум қилган эди.

Гросси, шунингдек, МАГАТЭ билан ҳамкорликни қайта тиклаш Эрон ядро дастури бўйича келишмовчиликларни ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади ва агентлик инспекторлари ишлашга тайёрлигини айтди.

Манба: aa.com.tr

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг