Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон ШҲТга қачон тўлиқ аъзо бўлиши маълум қилинди

Эрон ШҲТга қачон тўлиқ аъзо бўлиши маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Aмир Aбдуллахон республиканинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо бўлиш жараёни июл ойида якунланишини маълум қилди.

Унинг сўзларини Tasnim нашри келтирган.

«Биз июл ойида ШҲТга тўла ҳуқуқли аъзо бўламиз», — дейди вазир.

Унинг қўшимча қилишича, мамлакатнинг ассоциацияга қўшилиши ташкилотнинг 2023 йил июл ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммити доирасида бўлиб ўтади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг 22-саммити 4 июль куни виртуал форматда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилотга раислик қилаётган Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги баёнот берган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг