Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон ядровий дастур бўйича Москвадан ёрдам сўрамоқда

Эрон ядровий дастур бўйича Москвадан ёрдам сўрамоқда

Расмий Теҳрон ўз ядровий дастурини қўллаб-қувватлаш учун Москвадан ёрдам сўрамоқда. Бу ҳақда CCN хабар берди.

АҚШ разведка идораларининг фикрича, Теҳрон ўз ядровий дастурини қўллаб-қувватлаш учун Москвадан ёрдам сўрамоқда. Агар жаҳон кучлари билан узоқ муддатли ядровий келишув амалга ошмаган тақдирда Эронга захира режаси керак.

Эрон ядровий реакторларини қувватлантириш учун ёқилғига муҳтож. Россиянинг потенциал ёрдами Эроннинг ядровий қурол яратиш учун «ютуқ вақти»ни янада қисқартириши мумкин.

Бироқ, экспертларнинг таъкидлашича, ядровий тарқалиш хавфи ёқилғи қайси реактор учун ишлатилишига боғлиқ. Бундан ташқари, Россия ёрдам беришга рози бўлган-бўлмагани маълум эмас.

Кремль узоқ вақтдан бери Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига очиқчасига қарши бўлиб келади. Аммо Теҳроннинг таклифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик кучайиб бораётгани фонида пайдо бўлди. Вашингтоннинг даъво қилишича, Россия Эрондаги норозилик ҳаракатини бостириш бўйича маслаҳат берган.

Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Adrienne Watson Эрон билан келишув кун тартибида эмаслигини таъкидлади.

«Биз ҳамкорлар билан Эрон ва Россия ўртасидаги ўсиб бораётган алоқаларни фош қилиш ва уларни жавобгарликка тортиш учун ишлаяпмиз. Ядро қуролларини тарқатмаслик мақсадларимизга зид келадиган ҳар қандай ҳамкорликка қатъий қарши чиқамиз», – дейди Watson.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг