Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон ахлоқ полицияси тугатилди

Эрон ахлоқ полицияси тугатилди

Эрон ахлоқ полицияси тугатилди. Бу ҳақда AFP мамлакат бош прокурори Муҳаммад Жаъфар Мунтазирийга асосланиб хабар берди.

Бош прокурор айтишича, ҳукумат ҳижоб кийиш мажбурияти тўғрисидаги қонунни ўзгартириш устида ҳам иш олиб боряпти. Мунтазирий айнан қандай ўзгаришлар бўлишини айтмади, таъкидлашича, бир-икки ҳафтада тафсилотлар маълум қилинади.

Эронда 22 ёшли Маҳси Аминийнинг ўлимидан сўнг, сентябрдан буён исёнлар давом этмоқда. Уни ҳижобни нотўғри кийган деб ҳисоблаган ахлоқ полицияси қўлга олган, сўнгра бу идорадан унинг ўлиги чиққанди.

Кучишлатар тизимлар исёнларни шафқатсизларча бостирмоқда. Ҳукумат расмий маълумотларига кўра, шу пайтгача қарийб 200 киши ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг