Эронда ҳалокат: 21 киши ҳаётдан кўз юмди

Эроннинг Исфаҳон вилоятида содир бўлган йирик йўл транспорти ҳодисаси оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, уч киши яраланди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.
«Душанба куни маҳаллий вақт билан соат 23.15да куннинг охирги рейси бўлган автобус Теҳрондан Кармон сари ҳаракатланаётиб, Бадруд шаҳрига кираверишда бензин ташувчи транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган», – дея хабар беради полиция вакили.
Маълум бўлишича, жабрланганлар тиббиёт муассасаларига олиб кетилган. Авария сабаблари номаълум. Ҳукумат суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter