Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронга «сўнгги имконият» берилиши айтилмоқда

Эронга «сўнгги имконият» берилиши айтилмоқда

Фото: Арцах

Америка расмийларига кўра, АҚШ Исроилнинг Эрон билан урушига қўшилмайди, бу ҳақда CBS телекомпанияси хабар берди.

CBS суҳбатдошлари айтишича, Доналд Трампнинг «катта еттилик» саммитидан шошилинч қайтиб, Миллий хавфсизлик кенгашини чақириши АҚШнинг Эронга зарбалар беришга қўшилишини англатмайди.

Исроилнинг Jerusalem Post газетаси номлари сир тутилган европалик ва америкалик расмий шахсларга асосланиб ёзишича, Трамп Эронга уранни бойитишдан (ва ядровий қуролга эга бўлишга уринишдан) воз кечиш бўйича битимни имзолаш учун «сўнгги имконият»ни таклиф қилиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг