Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни 3 йилга узайтирди
Европа Иттифоқи элчилари Россияга қарши санкцияларни уч йилга узайтиришга келишиб олдилар, деб хабар берди Reuters агентлиги Европа дипломатларига таяниб.
Илгари чекловлар ҳар олти ойда узайтирилар эди. Уч йиллик узайтиришни тасдиқлаш учун барча Европа Иттифоқи мамлакатларининг розилиги талаб қилинади. Шу тариқа санкциялар 2029 йилгача амал қилади.
Элчилар 3000 нафар жисмоний ва юридик шахсга қарши санкцияларни сақлаб қолишга, аммо USM Holding асосчиси Алишер Усмонов ва Alfa Group асосчиси Михаил Фридманни рўйхатдан чиқаришга келишиб олдилар.
Франция, Люксембург ва Словакия Алишер Усмонов ва Михаил Фридманга қарши санкцияларни бекор қилишни таклиф қилишди. Кейинчалик, Financial Times нашрининг хабар беришича, Хорватия ва Италия Усмоновни санкциялар рўйхатидан чиқариш таклифини қўллаб-қувватладилар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter