Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа ниқоб ўрнига респиратордан фойдаланишга ўтяпти

Европа ниқоб ўрнига респиратордан фойдаланишга ўтяпти

Фото: «Dw.com»

Бавария аҳолисига ниқоб ўрнига FFP2 синфига мансуб респираторларни тақиш буюрилди. Ушбу қарор коронавируснинг янги мутацияси тарқалиши натижасида қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Deutsche Welle».

Энди Бавария аҳолиси дўкон, транспорт ва бошқа жамоат жойларида юқори ҳимоялаш хусусиятига эга нафас олиш мосламаларини тақиши зарур. Бундан ташқари, ҳукумат хавф остида бўлган фуқароларга бепул респиратор олишлари учун 34 миллион ваучер чиқаришмоқчи.

«The Guardian» нашрининг ёзишича, 24 январдан талаб назоратга олинади. Бунда автобус ҳайдовчилари, кондукторлар ва 15 ёшгача бўлган болалар учун истиснолар қилиниши мумкин. Келгусида респиратордан мажбурий фойдаланиш Германиянинг қолган федерал штатларида ҳам йўлга қўйилиши кутилмоқда. Худди шундай чора 25 январдан бошлаб қўшни Aвстрияда ҳам жорий этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг