Европадаги сохта пулларнинг чорак қисмини ясаган италиялик қўлга олинди
Италияда Европадаги барча қалбаки евроларнинг тўртдан бир қисмини ёлғиз ўзи босиб чиқарган қалбаки пул ясовчи қўлга олинди.
Гараждаги релслар устига қурилган сохта девор ортида 31 та рақамли босма машинадан иборат типография яширингани маълуми бўлди.
Полиция жами қиймати 3 миллион еврога тенг 20, 50 ва 100 евролик қалбаки банкноталарни топди. Яна 8 миллион евро эса бутун Европа бўйлаб, асосан Франция орқали сотиб юборилган. Европа марказий банкининг билдиришича, қалбаки пуллар шунчалик сифатлики, ҳатто улардаги голограммалар ҳам худди ҳақиқийдек кўринади. Қалбаки купюралар 10 та давлатда аниқланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter